Хусусий шахсларга
Биз ўз истеъмолчиларимизга мамнуният билан бир қатор янги банк маҳсулотлари ва хизматларини, ҳамда ҳам маҳаллий, ҳам ҳалқаро бозорларда катта, баъзан бетакрор тажрибаси бўлган юқори малакали мутахассислар гуруҳи томонидан хизмат кўрсатилишини тақдим этамиз. КСБ доимо мижозларнинг эҳтиёжларини ўрганиб боради ва бир қатор энг мақбул ва талабгор маҳсулотлар ва хизматларни таклиф этади. Булар, энг аввало, миллий ва чет эл валютасида омонатлар ва депозитларнинг ҳар хил турлари, пластик тўлов карталари, пул ўтказмалари тизимларининг бетакрор тўплами, ҳисобварақларни очиш ва юритиш, хизматларнинг ҳар хил турлари учун тўловларни қабул қилиш, ва бошқа кўпгина хизматлардир.
Янги фирмавий услубига мувофиқ, КСБ замонавийлик, тезкорлик ҳамда очиқкўнгиллик тамойилларига таянади.
Бугунги кунда банкимизнинг тармоғи давлатимизнинг учта минтақасида 20 дан ортиқ филиаллар ва мини-банклардан иборат. Биз ўз истеъмолчимиз учун максимал даражада очиқ ва тушунарли бўлишга интиламиз. Ўзингиз учун қулай бўлган исталган вақтда Сиз Банк бўлимларидан бирида маҳсулотларимиздан исталган бири бўйича маслаҳат олишингиз, шунингдек ўз фикрларингиз ва истакларингизни қолдиришингиз мумкин.
Биз ишончингизни қозонишимизни истаймиз ва молиявий имкониятларингизни янада кенгайтириш учун янги-янги имконларни очиб беришга ҳаракат қиламиз.



