Credit Standart Bank

Кичик бизнес учун кредитлар

Кичик корхоналарга хизмат кўрсатиш ва уларни кредитлаш – ОАТБ «Кредит-Стандарт» (КСБ) фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир. КСБ билан ҳамкорлик қилиб, Сиз бизнесингизни қўллаб-қувватлаш/ривожлантириш учун кредитлар олишингиз ва ўз бизнес-лойиҳаларингизни амалга оширишингиз мумкин.

Кредит кимга берилади?
Бизнеси қуйидаги асосий мезонларга мос келувчи юридик шахслар ёки шахсий тадбиркорлар:

  1. Кредитни қайтариш учун етарли бўлган пул оқимлари;
  2. Яхши молиявий ҳолати;
  3. Иқтисодиёт соҳаларидан бирида фаолият юритиш: 
    • ишлаб чиқариш;
    • улгуржи ва чакана савдо;
    • чакана ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш;
  4. Асосий фаолияти ва активларининг ЎзР ҳудудида, Банк фаолияти ҳудудида жойлашуви ва рўйхатдан ўтиши.

Қандай кредит турларини олиш мумкин?

  • Қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар;
  • Микрокредитлар;
  • Лизинг ва микролизинг.

Фоиз ставкаси, таъминоти ва кредитнинг бошқа шартлари кредитлаш объектига қараб алоҳида келишиб олинади. Сиз КСБ бўлимларида батафсил ахборот олишингиз мумкин.

Кредитни қайтариш усуллари:

  • Тенг улушлар билан ёки шахсий жадвал асосида;
  • Асосий қарзни қайтариш бўйича имтиёзли давр белгилаш имконияти кўзда тутилган.

Кредитни расмийлаштириш учун КСБ га молиявий ва таъсис ҳужжатларини, бизнес-прежани ва зарур бўлганда бошқа ҳужжатларни, шу жумладан таъминот бўйича, тақдим этиш лозим.

КСБ шунингдек кичик бизнес субъектларига банк кафолатларининг қуйидаги турларини таклиф этади:

  • тўлов кафолати;
  • тендер кафолати;
  • мажбуриятларни бажариш кафолати;
  • аванс тўловини қайтариш кафолати;
  • божхона қўмитаси фойдасига кафолат;
  • кафолатларнинг бошқа турлари.

Кафолат бўйича воситачилик ҳақи, таъминоти ва бошқа шартлари юзасидан батафсил ахборотни Сиз КСБ бўлимларида олишингиз мумкин.

КСБ мутахассислари Сизга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр бўлади ва энг фойдали ҳамкорлик шартларини белгилашга ёрдам беради.

Маълумот учун телефонлар:

Амалиёт бошқармаси: (+998 71) 140 12 07
Тошкент шаҳар филиали: (+998 71) 140 50 17
Самарқанд: (+998 66) 233 81 67
Фарғона: (+998 73) 224 69 02


Кабинетингиз